Кора жоду
#қора_жоду.
Хотима.(Сўнгги қисм)
Икром кафтига Саиданинг қўлларини яшириб, унинг кўзларига тик қаради.
-Эшит...
Ўн беш йил- Лена билан яшадик, у ўгай отаси билан чиқишолмасдан, ресторанда яшаб юрган пайтида Сочига олиб кетдим.
Лена ҳар доим манга яхши муомала қиларди, тақдир экан йўлимиз бирлашди. Деярли хаёт тарзимиз бошқа русларникидек эди: ичардик, пул сочардик...
Шундай бўлса ҳам, мен ҳар бир муносабатда Ленага худди отам- раҳматли онамга қилгандек муомала қилардим. Лекин Ленани онамдек аёл деб билмасдим. Фарқлар бор эди.
У фарзандлик аёл бўлгани учун, "бола бўлмаслик" сабабини- ўзимдан деб билдим, докторга учрашдим, буйракдаги муаммоларимни айтишди.
Уч йил олдин даво истаб, Иссиқкўлга борганимда, у ерда бир имом билан суҳбатлашиб қолдим. Лена шубҳаланиб, кўп телефон қиларди...
"Мен нега аёллар бунча эридан шубҳа қилади?! " деб сўрадим.
У менга бир воқеани айтиб берди. Бу Одам ва Ҳаво қиссаси экан...
"Одамни Аллоҳ яратганидан сўнг унга- илм берибди. Ҳамма нарсани исмини, моҳиятини ўргатибди. Кун бўйи Одам ҳаёлида ўша илмни, ўрганганларини такрорлаб юраркан...
Ҳавони- Одамдан яратгани учун, кун бўйи Ҳаво-"эрим қаерда, нима қилаяпти, нима қилмоқчи" деб ўйлаб вақт ўтказаркан".
Ўша имом "хотинларнинг ватани, яъни яратилган жойи унинг- эридир, шунинг учун улар эри учун қизиқади!" деб жавоб берди...
Фалсафий жавоб!
Яна у менга: "Биринчи эркакнинг жаннатдан чиқишига сабаб бўлган бу-аёлдир, лекин ўша аёл- яна уни жаннатга қайтишига сабаб бўладиганлардан биридир " деб ҳам айтди.
"Аёл-эрни тўғри йўлга ҳамиша " эслатувчи" бўлиши керак экан"...
Бу суҳбатдан сўнг ўйланиб қолдим, Лена менинг Ҳавойимми, у мени жаннатга қайтара оладими?!...
Шундай кунларнинг бирида, акангларни учратдим.
Тасоддифан Самарқандга бориб, уйларингизга таклиф этилдим.
Ҳовлига чиққанимда райҳонлар- онамни, болалигим ўтган ҳовлини ёдимга солди, ўша ширин хотираларни ўйлаб турган чоғимда сени соч тараб турган ҳолатингга кўзим тушиб қолди.
Сен кўзларимга ўша пайт- Ҳаводек кўриниб кетдинг, онамни эслатдинг...
Эркаклар кўнгилхушлик истаган аёлларида ҳеч қачон ўз онаси сиймосини кўришмайди...
" Тақдир-болаларининг онаси бўладиган аёлнигина унга кўрсатишдан олдин худди шундай ишора қилса керак " деб ўйлайман. .
Дабдурустдан қўлингни қандай сўрадим, ўзим ҳам сезмай қолдим.
Тўйимиз ўтди. Отанг- сал норози эканлигини Нурбек бошида айтганди.
Ўзинг қалбан мойил бўлмагунингча, сенга қўл теккизмасликка қарор қилдим...
Сочингни кесган кунинг бир гапни айтгандинг: Инзилья менинг хонамдаги китоблар ичидан Ленанинг суратини сенга кўрсатганини, эсингдами?!
Ўшанда биринчи марта Ленадан шубҳаландим. Чунки у хонадаги китоблар меники эмасди, уни дизайнерлар безак учун таҳлаб кетишганди. Биринчи кунлари уларни кўздан кечирдим, инглизча ва кўплаб русча интерьерга алоқадор китоблар экан. Фантазёр тушмагурлар гулини-гулига қилиб безатиш учун таҳлашганини тушундим.
"Кафе, ресторанлар дизайнида керак бўлиб қолар", деган умидда хонамда қолдирдим. Аслида менинг китобларим офисимда туради. Улар эса асосан- бизнес ҳақида. Ҳуллас у китоблар ичида Ленанинг сурати бўлиши ақлга сиғмасди...
Шундан кейин сенинг сочингни ўзим яшириб, пастга Инзильянинг олдига тушдим. Сен бу пайтда тепада йиғлаётган эдинг.
Инзилья ҳеч нарсани айтмади, " шунчаки хотининг чиройли бўлиши учун маслаҳат бергандим" деди. Кўчага чиқиб сарторошим орқали аёл стилистдан соч сотиб олдим.
Уни тепада қолдириб, сеникини эса кўмиб ташладим.
Улар ўша сочни олиб, сенга бирон зарар етказишни режалаштиришгани кеча тасдиқланди.
Акил менга кечикиброқ, Лена чақирганини, биз ҳақимизда суриштирганини айтиб қолди. Бошида Ленани чақириб, тинч қўйиши учун нима кераклигини сўрамоқчи бўлдим. Кейин унинг- барча мол мулкни олиб ҳам кўзи тўймаслигини сездим. У Оддессадаги жойларга яна кўз олайтирди.
(Оҳири кейинги қисмда)

» Joyladi: Muhibba Ahsan | Vaqti: 15 -yanvar 2022, 16:13
| O`qilgan: 180 | Izohlar: (2)
Do'stlaringiz bilan ulashing:
Online: 91
Tezlik: 0.0063