#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
Кимда қандай билмадим. Менинг кўнглимнинг кўчалари бисъёр. Ўнлаб , юзлаб , минг битта кўчаси бор унинг. Ҳар бири ҳаётимнинг турли даврида , айрим воқеликларни ўз ичига сиғдирган ҳолда бунёд бўлган. Ҳар бир кўчанинг ўз эгалари бор. У ерда мунис - у , дилбар , лафзи ҳалол ҳазрати инсонлар , мард ва номардлар , илоннинг ёғини ялаган туллаклар, сўзи бошқа , дили бошқалар , қилмишлари менга аён- у , аммо ҳикоялари ҳеч қачон лабдан ҳатланмаган мунофиқлар , риёкорлар , дарди , илинжи пулда бўлганлар - кўп- кўп инсонлар яшаб қолган. "Кўнглимнинг кўчаси"нинг барча ҳикоялари ҳақиқат . Уни ўқиганда " Бўлиши мумкин эмас" деган эътирозга шошилманг . Бариси бўлиши мумкин , бўлиб бўлган воқеалар. Турфа тақдирлар жамланмаси, албатта исмлар ўзгартирилган ҳолда. Нима учун бу ҳақда ёзмоқчиман? Энг асосийси юракни бўшатиш , дардлашиш , диллашиш бўлса керак. Яна ... яна кимгадир қай бир воқеа манфаатли бўлса эҳтимол...
Мен бошладим. Ўзимга ва сизга сабр ...
#НАЖОТ
Биринчи ҳикоя
Бундан бир неча йил аввал оиламиз билан тадбиркорлик соҳасида фаолият юритганимиздан хабарингиз бор. Ўша пайтлар уйимизда мўъжазгина цехимиз бўлиб , у ерда ўн турдан ортиқ турли - туман сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарар эдик. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўзимиз дўконларга тарқатар эдик. Шаҳри азим пойтахтда ўнлаб дўконлар билан олди - сотти шартномамиз имзоланган эди ўша пайтлар. Шунингдек дўконлар атрофидаги махаллалар ва кўчаларда одамларнинг ҳоҳиш истакларига кўра тўғридан-тўғри савдо қилишга ҳам тўғри келарди. Ушбу фаолиятимиз ортидан анча- мунча таниш- билиш орттирган эдик.
Улар орасида Ғанивой амаки исмли ошпаз киши ҳам бор эдилар. Амаки ёмон инсон эмасдилар , бироқ чиқимга келганда бироз феъллари тутиб қоларди. Йўлимизни пойлаб турардилар-да, маҳсулотларни олдини машинадан тушуриб олиб "Қочиб кетаётганим йўқ, оласанларда пулларингни бир куни" деб ҳисобни кўпинча насия қилиш , қарзларини йиғиб- йиғиб тўлаш одатлари бор эди. Сиз балки "У киши шунга мажбур бўлгандир , нафақага қарам одам бўлса эҳтимол" деб ўйларсиз. Йўқ , улар нафақадан ташқари қўлларида кундалик тушумлари бор ўзига тўқ инсон эдилар.
Бир куни қизиқ бўлди. Ҳайит байрами арафаси , ишчиларга муддатидан аввал ойлик тарқатишни режа қилгандик. Шу сабаб ҳар бир савдо "точкамиз" дан қарзларни йиғиштириб олишга қарор қилдик. Шу куни навбатдаги дўкон ёнида Ғанивой амаки бизларни кутиб турган эканлар. Одатлари бўйича қўлларидаги бандли саватларини тўлдириб маҳсулот олдилар. Шунда мен минг ҳижолат билан "Амаки , мумкин бўлса қарзларингизни қайтарсангиз, маҳаллада бир неча қора кўз ҳақларини кутиб ўтиришибди" дейишга мажбур бўлдим. Бу пайтда Хўжайин дўконда ҳисоб- китоб билан банд эдилар.
- Нима улар мен берадиган пулга қараб қолганми ?- дедилар амаки бироз тажанглашиб .
- Қисман ҳа ,- дедим мен ҳам бўш келмай, сизда анча қарз йиғилиб қолди- да , амаки. Шу кимларнидир пешона тери-да. Зарур бўлмаганда сўрамадик. Ҳозир эса ҳақиқатда зарур . Олдинда ҳайит . Улар ҳам байрамни тўкин- сочин кутиб олишни исташади.
- Шундайми ?
Амакининг кўнгиллари юмшаган бўлди . Улар чўнтакларидан бир даста пул чиқардилар, бироқ ундан озгинасинии айириб менга тутқаздилар- у :
- Ҳозирча шуни олиб тур. Қолганини бир амалларсан.Сизларда пул бўлмаса ариқда сув бўлмас,- дедилар тўнғилаганча ва тўғрига ишора қилдилар ҳамда эътироз билдира олмайдиган оҳангда давом этдилар ,- манга қара , қиблага қараб туриб айтаман. Қолган қарзимни келаси учрашганда бераман. Агар ўлиб қолмасам , битта- битта санаб оласан. Мабодо ўлиб қолсам шу пулларга рози бўласан. Келишдик-ми ?
Нима учундир этим жунжикди. Орага "ўлим" сўзи қўшилгани сабабидан бўлса керак бу.
- Қўйинг , амаки , ўлманг ,- дедим базўр кайфиятим тушганча ,- қарзингизни қачон берсангиз ҳам майли. Болаларингизга бош бўлиб юринг. Саломат бўлинг.
@Xazon_Rezgi /1

» Joyladi: DAISY(oilali) | Vaqti: 5 -mart 2024, 21:51
| O`qilgan: 52 | Izohlar: (0)
Do'stlaringiz bilan ulashing:
Online: 68
Tezlik: 0.0034