#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
Шу вақт ичкаридан ишлари битган Хўжайин чиқиб қолдилар. Икковимиз амаки билан хайрлашиб ўз йўлимизга кетдик. Йўлда уларга бўлган воқеани айтиб бердим . Хўжайин надомат билан бош чайқадилар- у , бироқ лом- лим демадилар .
Орадан бир хафта ўтиб яна ўша таниш дўконга бордик. Дўкончи билан суҳбатлашар эканмиз у сўз орасида Ғанивой амакининг уч кун аввал жонини ҳаққа топширганини айтиб қолди . Бу хабарни эшитиб бошқача бўлиб кетдик. Юзимизга фотиҳа тортиб , амакининг оҳиратлари обод бўлишини тиладик.
Бир ой вақт ўтиб эса таниш дўкон олдида бизни бир онахон кутиб олди. Маълум бўлишича у киши Ғанивой амакининг аёллари экан.
- Чолимнинг сизлардан қанча қарзлари бор эди ? - сўрадилар улар чуқур уҳ тортиб ,- ҳижолат бўлмай, яширмай айтаверинг ,шундоғам барини биламан. Гўрларида тинч ётсинлар деяпман-да.
Шу пайт қулоғим остида Ғанивой амакининг "Мабодо ўлиб қолсам шу пулларга рози бўласан" деган сўзлари жаранглади.
Энди у пуллар биз учун ҳалол эмасди. Биз у пулларни олишга ҳақли эмасдик. Сабаби амакига ўша лаҳзаларда "Йўқ бу шартингизга кўнмаймиз" деб эътироз билдирмагандим.
- Амаки бизни рози қилиб бўлганлар,- дедилар Хўжайин бироз сукутдан сўнг,- сиз ҳам ҳотиржам бўлаверинг.
Уйга қайтар эканмиз дунёнинг ишларига ажабланардим. Инсон ўлимини аввалдан сезармикан ёки йўқ... Амаки нима учун бу йўлни тутди ? Ахир қўлида қарзидан қутилишга етарли пули бор эди- ку . Нажоти қўлида эди-ку унинг ? Билмадим. Билганим шуки , биз ўзимиз истамаган тарзда алоқадор бўлиб қолган лафзимизни оқладик.
Буям бир нажот бўлса ажаб эмас...
Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин ...
#давоми_бор
Муаллиф : Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /2

» Joyladi: DAISY(oilali) | Vaqti: 5 -mart 2024, 21:54
| O`qilgan: 46 | Izohlar: (0)
Do'stlaringiz bilan ulashing:
Online: 75
Tezlik: 0.0074